• Выберите язык:

Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий -тадқиқот институти

  • ravshan@gmail.com
  • Bulls Stadium, California
  • +998998046751
Эришилган ютуқлар

2016-2019 йилларда олиб бориладиган тадқиқотлар асосан ғўза, ғалла, мевали боғ, ток, соя, дуккакли дон, сабзовот полиз экинлари ва манзарали ўсимликларни зараркунанда, касаллик ва омбор зараркунандаларидан ҳимоя қилишнинг замонавий технологияларини ишлаб чиқишга, зарарли чигирткаларга қарши кураш чораларини такомиллаштиришга, ҳамда қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштириш механизмларини яратиш ва такомиллаштиришга қаратилган бўлиб, бунда:
Зарарли қандалаларнинг (ЗҚ) тур таркиби, ҳамда уларнинг ғўзага етказадиган зарари ҳамда биоэкологик ривожланиш хусусиятларини ўрганиш асосида уларга қарши кураш чоралари ишлаб чиқилиб, Сурхандарё вилоятида 50 минг гектар ғўза экилган майдонларда жорий этилди ва қўшимча 25 млн сўм фойда олинди.
Ғўза зараркунандалари шира, трипс, оққанот, ўргимчаккана ва кўсак қуртига қарши янги тақдим этилган инсектоакарицидларнинг биологик самарадорлигини ўрганилганда, 85-97 % га етганлиги аниқланди. Ушбу олинган тадқиқот натижалари респубика миқёсида ғўзада 500 минг гектар майдонда жорий этилиб, ҳар бир гектардан 17-21млн сўм соф фойда олинди.
Соя биоценозида учрайдиган зараркунандаларнинг биоэкологик ривожланиш хусусиятларини ўрганиш асосидақарши кураш чоралари ишлаб чиқилди ва 10 минг гектар майдондажорий этилди 95 % ҳосил сақланиб қолинди.
Картошка ва помидор куясинининг тур таркиби аниқланиб,улар ривожланишининг фенокалендарлари тузилди. Куяларнинг авлодлар бўйича ривожланиш муддатларини аниқлаш усули ишлаб чиқилиб, уларга қарши замонавий препаратларни қўллаш муддатлари ва меъёрлари аниқланиб 45 минг гектарда жорий этилди ва ҳар гектар майдондан 57 млн сўм фойда олинди.
Помидор экинининг турли ўсув даврида сўрувчи ҳамда кемирувчи ҳашаротларнинг келтирадиган зарари ўрганилди ва уларга қарши биологик, кимёвий кураш чоралари ўрганилиб, 20 минг гектарда жорий этилди. Ушбу жорий этилган майдонлардан 35 млн сўмдан қўшимча фойда олинди.
Ғалла майдонларидаги занг ва бошқа касалликлар, зарарли хасва, ширалар, шилимшиқкурт ва бошқа зараркунандалар ҳамда турли хилдаги бегона ўтларга қарши кураш чоралари ишлаб чиқилиб, республиканинг жами ғалла майдонларида тўлиқ қўлланилиши натижасида ўртача ҳосилдорлик 45-50 ц. гача етиштирилди. Фермер хўжаликлар гектаридан 20-25млнгача соф фойда билан чиқишди.
Мевали боғ ва токзорларда зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтларга қарши уйғунлашган кураш бўйича олиб борилаётган илмий изланишлар натижалари республикамизнинг мевали боғ ва токзорларгаихтисослашган фермер хўжаликларида қўлланилиб, 95%гача ҳосил сақланиб, 60млн.гача соф фойда олинди.

Want to Join With Us
Join your hand with us for a better life and beautiful future