• Выберите язык:

Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий -тадқиқот институти

  • ravshan@gmail.com
  • Bulls Stadium, California
  • +998998046751
Асосий фаолият тури

Қишлоқ хўжалик экинлари зараркунанда, касаллик ва бегона ўтларга қарши илмий асосланган кураш чораларини ишлаб чиқиш.

– Ғўза, ғалла, мева-сабзавот ва бошқа қишлоқ экинларини зараркунанда, касаллик ва бегона ўтлардан ҳимоя қилишга қаратилган замонавий усулларни ишлаб чиқиш ва уларни амалда тадқиқ қилиш.

– Ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича илғор тажриба ва фан ютуқларини ишлаб-чиқаришга жорий этиш.

Давлат, корхона ва фермер хўжаликларида ўсимликларни ҳимоя қилиш борасидаги ишларнинг иқтисодий самарадорлигини оширишга амалий ёрдам беришдан иборат.

Институтга асосий вазифалар қаторида куйидагилар юкланади:

– Ўзбекистон ҳудудида етиштириладиган ғўза, ғалла ва бошқа қишлоқ хўжалик экинлар зараркунанда, касаллик ва бегона утларни кўпайишини олдиндан аниқлаш усулларини такомиллаштириш бўйича тадқиқот ишларини амалга ошириш.

– Пахтачиликда ғўзани ҳимоя қилишнинг мукаммал технологияларини излаб топиш, ғўзанинг вилтга чидамлигини,  вилт қарши курашда учун янги агротехник, биологик, кимёвий чора тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича илмий изланишлар олиб бориш.

– Ғўза, ғалла ва бошқа ўсимлик махсулотлари сақланадиган омбор зараркунандаларига қарши интеграллашган кураш тизимини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш.

– Қишлоқ хўжалиги экинларининг зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларга қарши курашишда кимёвий усулларни такомиллаштириш билан бирга препаратларни қўллашда атроф мухитга зарар келтирмайдиган усулларини топиш ва амалда қўллаш.

– Ўсимликларни ҳимоя қилиш технологик жараёнини механизациялаштириш учун янги технологик воситаларни ишлаш ва амалда жорий этиш.

– Илмий-тадқиқотлар олиб бориш бўйича методик кўрсатмаларни шунингдек, ишлаб чиқаришга бераладиган ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича тавсияларни чоп этиш ва қўллаш.

– Олий ўқув юртлари кафедралари ва илмий тадқиқот институтлари ўсимликларни ҳимоя қилиш бўлимларининг қишлоқ хўжаликда тадбиқ қилиниши зарур бўлган масалалар юзасидан берган таклифларни қўллаш хақида таклифлар тайёрлаш.

– Ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича жахон ва Республикада эришилган фан ютуқлари, илғор тажрибаларни ўрганади ва уларни умумлаштириш.

– Зараркунанда, касаллик ва бегона ўтларга қарши замонавий усуллар ёрдамида курашадиган юқори малакали мутахассислар тайёрлаш.

– Расмий тартибда рисола, варақа ва плакатлар нашр этилиши, шунингдек ўсимликни ҳимоя қилиш бўйича мутахассислар малакасини ошириш мақсадида маърузалар ўқишни, семинарлар ўтказишни ташкил қилиш.

– Илмий ходимлар малакасини оширади, юқори малакали илмий кадрлар тайёрлаш ва тавсия этиш.

– Институт олиб бораётган илмий ишлар қишлоқ хўжалиги илмий-техника тараққиётини кенгайтиришда ва ривожлантиришда ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳаси бўйича амалий тавсияномаларни ишлаб чиқиш.

Институт олий ўқув юртларини кафедралари профессор – ўқитувчилари билан ҳамкорликда ўсимликни ҳимоя қилиш ва карантин бўйича илмий методик раҳбарликни амалга оширади, илмий тадқиқот ишларини узаро мувофиклаштиради.

Илмий техник дастурларга биноан, ғўза, ғалла, мева-сабзавот ва бошқа қишлоқ экинларнинг зарарли организмлари билан курашишда ўсимликни ҳимоя қилиш воситаларини тадқиқот қилиш ва қўллаш технологияси бўйича ташқи иқтисодий фаолиятини ҳам амалга ошириш:

– Буюртма асосида Республика корхоналари ва чет эл фирмалари билан соҳани такомиллаштириш бўйича тўғридан-тўғри шартнома асосида илмий техник, конструкторлик ишларини бажариш.

– Қишлоқ хўжалиги экинларининг зарарли организмларига қарши кураш воситаларини (кимёвий, биологик) ишлаб чиқариш ва уларни тадбиқ этиш бўйича қўшма қорхоналар тузиш.

Want to Join With Us
Join your hand with us for a better life and beautiful future